19:09 / 12.02.2024
167

Док-1 Макс иши: прокурор Фармагентликнинг собиқ мансабдорларига 18 йилдан қамоқ сўради

Док-1 Макс иши: прокурор Фармагентликнинг собиқ мансабдорларига 18 йилдан қамоқ сўради
Фото: “Дарё”
Ўзбекистонда болалар шамоллашига қарши қўлланиб, 68 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи бўйича бўлиб ўтаётган суд музокара жараёнларига ўтгани ҳақида хабар берилганди. Судлов ҳайъати бугун, 12 февраль куни давом этган навбатдаги мажлисида прокурор музокарасини тинглади. Бу ҳақда судда иштирок этаётган “Дарё” масъули хабар берди.

Судда сўз олган прокурор суд тергови давомида келтирилган далиллар орқали айбланувчиларнинг айби ўз исботини топганини айтиб, музокара сўзида воқеа тафсилотларига тўхтатилиб ўтирмаслигини билдирди.

Прокурор мазкур сиропни Ўзбекистонга олиб кирган расмий дилер — Quramax Medical МЧЖ директори С.Р.П.га 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишини сўради. Ва жазони умумий тартибли колонияларда ўташи кераклигини таъкидлади.

Фото: “Дарё”
Давлат айбловчиси, шунингдек, Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари С.К. ва унинг икки ўринбосари сифатида ишлаган масъуллар — А.А. ва М.Н.га 18 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазо тайинланишини сўради. Уларнинг ҳар бирини 3 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилишни талаб қилди.

Суд мажлисида давлат айбловчиси томонидан 68 нафар вафот этган, 16 нафар оғир тан жароҳати олган болалар учун судланувчилардан 100 млн сўмдан, 2 нафар енгил тан жароҳати олган болалар учун эса 20 млн сўмдан товон пули ундириш ҳам сўралган.

Эслатиб ўтамиз, 68 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” дори воситасига доир жиноят иши бўйича илк суд иши 2023 йил 11 август куни бўлиб ўтганди. Иш доирасида 23 нафар шахслар Жиноят кодексининг турли моддалари билан айбланмоқда. Уларнинг 9 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият