Дастурлашга илк қадам – Bootcamp Foundation

1 дақиқа ўқиш281
Дастурлашга илк қадам – Bootcamp Foundation
Bootcamp Foundation курси дастурлашга илк қадам қўяётганлар учун ҳисобланади. Бу босқичда C ва Python дастурлаш тилларининг асослари ўргатилади ва бонус тарзида компьютер саводхонлиги дарслари тақдим этилади.

Bootcamp Foundation курсида дастурлаш структураси, дастурлаш мантиғи ва унинг алгоритми, дастур яратилгандан кейин унинг орқа фонида қандай жараёнлар бўлаётганини тўлақонли тарзда англаб етасиз.

Bootcamp Foundation курси сизга дастурлашнинг маълум бир йўналишини танлашингизда ёрдам бўлади. Масалан, сиз учун Фронтенд қулайми ёки Баскенд билиб оласиз. Буни билиш билан биргаликда, мутахассислик курсимизда мавзуларни қийналмасдан ўзлаштирасиз. Сабаби, сиз дастурлаш мантиғини биласиз ва бу курсимизда ўқиганингиздан сўнг бошқа дастурлаш тилларини осон ўзлаштиришингиз мумкин бўлади.

Дастурлаш Bootcamp Foundation курси 5 ойлик курс бўлиб, дарслар ҳафтасига 3 кун 4.5 соатдан бўлади. (3 соат асосий устоз билан бирга бўлади, орада 20 дақиқа танаффус, 1 соат 20 дақиқа ёрдамчи устоз билан амалиёт дарслари бўлади)

Дарслар Чилонзор ва Фарғона филиалида бўлиб отади.

Курс давомида сиз қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўласиз:

– «C» дастурлаш тили асослари;
– RAM ва CPU ишлаш тартиблари.
– Ҳамма тиллар учун умумий операторлар;
– Бошланғич структуралар;
– Хотиранинг динамик бошқарув услублари ва унинг фойдаси;
– Маълумотлар Оқимлари билан ишлаш;
– Python дастурлаш тили асослари

Қўшимча билимлар:

– Маълумотлар базалари (омборлари) — SQL, ва уни дастур билан улаш;
– Алгоритмлар ва Дата структуралар;
– Версия бошқаруви тизимлари — Git & Github;
– Linux Операцион Тизими асослари

Курс имкониятлари:

– курсимизни муваффақиятли тугатганингиздан сўнг “Нажот Таълим” сертификатига эга бўласиз;
– 24/7 форматида тун-у кун ишлайдиган бепул коворкинг ва бепул интернет;
– доимий янгиланиб борадиган курслар ва катта тажрибага эга устозлар;
– ҳар ҳафта ўтказиладиган совринли мусобақалар;
– соҳа мутахассислари билан ҳар ҳафта ўтказиладиган бепул мастер-класслар;
– «Нажот Таълим» интенсив (Bootcamp) курсларни муваффақиятли битирган ўқувчиларга маълум шартлар асосида иш таклиф қилиш кафолатини беради. Иш таклиф қилмаса, пулни 100% қайтариб беради.
Дастурлашга илк қадам – Bootcamp Foundation
Дастурлашга илк қадам – Bootcamp Foundation
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?