
Навоий шаҳрида йўллардаги тирбандликни камайтиришга қаратилган “Ақлли чорраҳа” лойиҳаси ҳамда лойиҳанинг бир қисми бўлган “Яшил йўлак” режими синовдан ўтказилди. Бу ҳақда лойиҳа ташаббускорлари хабар берди.
Маълум қилинишича, “Ақлли чорраҳа”ни сунъий интеллект бошқаради: чорраҳанинг қайсидир қисмида тирбандлик юзага келган бўлса, светофор автоматик равишда яшил чироқни ёқиб, ҳаракатда ўша йўлакдаги машиналарга устунлик беради. Қурилманинг яна бир қулайлиги, у электр-энергиясиз ҳам 8 соат давомида ишлаши мумкин.
“Ақлли чорраҳа” синови Навоий шаҳридаги энг гавжум бўлган чорраҳада синовдан ўтказилган. Синов жараёнида чорраҳадаги тирбандлик 45 фоизга камайган. Ҳозирда қурилма шаҳардаги учта чорраҳага ўрнатилган.
Шунингдек, 11 феврал куни лойиҳанинг бир қисми бўлган “Яшил йўлак” режими ҳам синовдан муваффаққиятли ўтказилган.
Мазкур режим фавқулодда ҳолатларда махсус танспорт воситалари шаҳар бўйлаб тезкор ҳаракатланиши учун имкон яратади. Яъни, сунъий интеллект масофадан светофорларни бошқариб, тез ёрдам, ўт ўчириш ҳамда жамоат транспортлари учун яшил чироқни ёқиб беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар