Тошкентда 2024 йил январь ойида таъмирланмаган хонадонларнинг ижара нархларида тушиш кузатилди. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил январь ойида 2023 йил декабрь ойига нисбатан Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархида ўртача 0,2 фоизга тушиш ҳамда тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархида 0,5 фоизга ўсиш кузатилган.
Ўртача таъмирланган синфдаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари 2023 йилнинг декабрь ойига нисбатан ўртача 1,2 фоизга пасайиб, 395 долларни, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари эса 0,2 фоизга арзонлаб (442 доллар) ташкил этган, лекин ушбу туркумдаги 3 хонали уйларнинг ижара нархи 0,1 фоизга (516 доллар) ҳамда 4 хонали уйларнинг ўртача ижара нархлари 0,4 фоизга (597 доллар) ошган.
Маълумот учун, 2023 йил ноябрь ойидан буён 2024 йил январь ойигача ўртача таъмирланган 1 ва 2 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари мос равишда 1,5 фоиз (401 доллардан 395 долларга) ва 2,2 фоизга (452 доллардан 442 долларга) тушиб келмоқда.
Январь ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 0,16 долларга қимматлаб 477 долларни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2 хонали уйлар учун 0,2 долларга (654 доллар), 3 хонали уйлар учун 1 фоиз (791 доллар) ҳамда 4 хонали уйлар учун 0,6 фоиз (915 доллар) ни ташкил этган.
Аввалроқ Ўзбекистонда кўчмас мулк савдоси 2023 йилда 5,7 фоизга ошгани тўғрисида хабар берилганди. Йил давомида 272,4 мингта уй-жой сотилган — бу ўтган йилги 257 мингта шартномаларнинг умумий кўрсаткичларидан кўп. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар