Фото: Президент матбуот хизмати
Андижон вилоятида ўтаётган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев пора билан қўлга тушган Когон тумани прокурори ҳақида тўхталиб ўтди.
«Мен нима учун буни элга айтяпман? Буям бош прокурор ҳаракати билан амалга ошяпти. Бу ўзи курашчи бўлиб, ходими ўғри бўлса, дардимизни кимга айтайлик?
3 кун олдин менга айтди, мен айтдим, «индаманглар, эртага суддан қайтмаслиги керак бу нарса», дедим. Секин-секин 200 минг долларни гаплашган. 91 мингни олиб келяпти, «йўқ, наригисини ҳам олиб келасан», деяпти. «Уни ҳам индаманглар», дедим.
Учинчи куни 91 мингни олиб келди-да, 101 мингни олиб келинглар, деяпти. Энди яна майда-чуйда бўлмасин-ку, 10 мингни ўртадаги воситачилар олиб қўйяпти. «Йўқ, 10 мингни ҳам менга олиб кел», деди ноинсоф прокурор.
Бош прокуроримиз шу ерда ўтирибдилар, Бухорога бориб ишдан олади», деди давлат раҳбари.
Бундан олдинроқ Бухоро вилояти Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 90 минг АҚШ доллари олаётганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олингани хабар қилинганди. 2022 йил апрелда ушбу лавозимга тайинланган прокурор қидирувдаги шахсга қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига шунча пул олгани айтилган.
Баҳодир Ғуломов “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар