date

Навоийлик ЙПХ ходими пора олишдан бош тортиб, катта мукофот пули олди

Навоий вилояти Кармана туманида хизмат вазифасини ҳалол бажарган ЙПХ ходими давлат томонидан рағбатлантирилди. Маълум қилинишича, 7 апрель куни ЙПХ ходимлари Самарқанд — Навоий йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Lacetti автомобилини тўхтатган. Текширув давомида ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолатда бошқаргани аниқланган.

Шундан сўнг ҳайдовчининг отаси қоидабузарлик бўйича ҳужжатларни судга тақдим этмаслик ва автомобилни жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига инспекторга 1000 доллар пора таклиф қилган. Бироқ ЙПХ ходими бу ноқонуний таклифни қабул қилмай, ҳолат ҳақида ички ишлар органларига хабар берган.

Тезкор тадбир давомида фуқаро инспекторга 1000 доллар пора беришга уринаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари бошланди.

Капитан Шербек Турхонов порадан бош тортгани ва хизмат бурчига садоқат кўрсатгани учун давлат томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари — 12 миллион 360 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Қисқаси, Карманада ЙПХ ходими қонунни пулга алмаштирмади ва ҳалол хизмат намунасини кўрсатди. Бу ҳолат яна бир бор шуни эслатади: пора берган ҳам, пора олган ҳам жавобгар. Ҳалоллик эса баъзан энг яхши “бонус”ни ҳам олиб келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Навоийлик ЙПХ ходими пора олишдан бош тортиб, катта мукофот пули олди