Нима учун СММ соҳасини ўрганиш керак?

2 дақиқа ўқиш610
Нима учун СММ соҳасини ўрганиш керак?
Замонавий дунёда ахборот технологиялари ва ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши билан СММ (Сосиал Медиа Маркетинг) соҳасининг аҳамияти ҳам ортиб бормоқда. Бу соҳа брендлар ва бизнеслар учун мижозлар билан мулоқот қилишнинг энг самарали усулларидан бирига айланди. Ушбу мақолда СММ соҳасининг долзарблиги ва уни ўрганишнинг устун тарафлари ҳақида маълумот берамиз.

Статистик маълумотлар:


– 2023 йил ҳолатига кўра, дунё бўйлаб ижтимоий медиа фойдаланувчилари сони 4.5 миллиарддан ошиқни ташкил этади. Бу дунё аҳолисининг деярли 60% демакдир;
– Ўртача бир киши ойига 6-7 ​​хил ижтимоий тармоқлардан фойдаланади;
– Интернет фойдаланувчиларининг ижтимоий тармоқларда ўтказадиган вақти кунига 143 дақиқани ташкил этди;
– 2023-йилнинг январидан 2024-йилнинг январигача бутун дунё бўйлаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони 320 миллион кишига ўсди;

– 2024-йилда реклама харажатларининг умумий ўсиши 6,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда;
Бу кўрсаткичлар шуни англатадики, ижтимоий медиа оламида маркетологлар ва СММ мутахассислар учун имкониятлар кенгаймоқда.

Ижтимоий тармоқ маркетинг бюджетлари



Компаниялар томонидан ижтимоий тармоқ маркетингига ажратиладиган бюджетлар сўнгги 5 йил ичида ўртача 70%га ошган. Бу компаниялар ижтимоий медиа каналларини мижозлар билан мулоқот қилишнинг асосий воситаси сифатида кўраётганлигини кўрсатади.

Деярли ҳар бир тармоқда органик кириш камайганлиги сабабли, пулли ижтимоий тармоқ рекламаси мақсадли аудиториянгизга эришиш учун зарур стратегияга айланади.

Ижтимоий тармоқларнинг истеъмолчиларга таъсири



Дунё аҳолисининг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш фоизи ҳар йили ўсиб бормоқда. Замонавий истеъмолчилар маҳсулот ёки хизмат ҳақида қарор қабул қилишдан олдин ижтимоий тармоқларда тадқиқот олиб боришади. СММ орқали брендлар ўзларининг потенциал мижозларига, уларнинг қарорларига таъсир кўрсата оладилар.

Иш ўринларининг кўпайиши



СММ соҳаси фақатгина ижтимоий тармоқларни бошқаришдан иборат эмас. Бу соҳа шунингдек, контент яратиш, маълумотларни таҳлил қилиш, аудитория билан мулоқот қилиш ва реклама компанияларини бошқариш каби турли кўникмаларни ўз ичига олади.
Дунё бўйлаб кўплаб компаниялар СММ стратегияларини кучайтириш мақсадида кўпроқ СММ мутахассисларини ишга олмоқдалар. Натижада соҳа вакиллари учун ҳам иш имкониятлари ортиб бормоқда.

Талаб ортиб бораётганлиги



СММ ҳар қандай муваффақиятли бизнес стратегиясининг муҳим қисмидир. Ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш орқали корхоналар мижозлар билан мустаҳкам муносабатларни ўрнатишлари, маҳсулот ва хизматларни кенгроқ тарғиб қилишлари ва бренд хабардорлигини оширишлари мумкин.

Нега СММ Про курсини “Нажот Таълим”да ўқишингиз керак?

Бизнинг СММ Про курсимиз доимо сўнгги трендлар ва янгиланишлар билан бойитиб борилади. Курс давомида сиз маркетинг асослари, копирайтинг, таргетинг, мобилография ва бошқа техник билимларни эгаллайсиз. Бу кўникмалар сизга шахсий блог юритиш, турли бизнес компания ва агентликларда СММ-менежер сифатида фаолият юритиш имконини беради.

Замонавий бозорда рақобатбардош кадр бўлишни истасангиз, бизнинг курсимиз сизни кутмоқда! Ҳозироқ “Нажот Таълим” СММ Про курси учун рўйхатдан ўтинг.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?