
Автомобилини сотган ва аукцион орқали олинган чиройли рақамини заҳирага олиб қўйганлар учун Ягона порталда қулайлик яратилди.
Эндиликда my.gov.uz портали орқали захирага олиб қўйилган автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиси тўғрисидаги маълумотларни исталган вақтда онлайн олиш мумкин.
Бунинг учун my.gov.uz дан «Транспорт» бўлимига кириш ва тегишли хизматни танлаш кифоя.
Битта тугма босиш орқали сизга тегишли бўлган захирадаги авторақамнинг:
- давлат рақам белгиси;
- захирага олинган куни ва сақланиш муддати;
- қайси бўлинмада эканлиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўласиз.
Ушбу маълумотлар билан сиз кўрсатилган бўлинмага бориб, авторақамингизни олишингиз мумкин бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар