«Дунё» хабарига кўра, ташриф давомида мазкур компания раҳбари О Жун Хван ҳамда мутасадди бошқарув вакиллари билан музокаралар олиб борилди. Шунингдек, аввал ўтказилган музокаралар якуни билан эришилган келишувларга асосан ушбу компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари ва жараёнлари билан яқиндан танишилди.
Мазкур компания мутахассислари Ўзбекистонда гуруч маҳсулотини бошоқлардан тозалаш ва қадоқлаш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида 2023 йил сўнгида мамлакатга келиб, ўрганиш ишлари олиб борган. Ўрганишлар натижасида, мамлакатда гуручни қайта ишлаш жараёнларига замонавий технологияларни қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Суҳбат чоғида Woomin компанияси раҳбарияти томонидан Ўзбекистонда мазкур замонавий технологияларни қўллаш эвазига гуруч маҳсулотлари сифатини ошириш ва энг аввало уни тозалаш жараёнларидаги йўқотишлар ҳажмини сезиларли даражада камайтиришга эришиш мумкинлиги таъкидланди. Шу билан бирга, компания Ўзбекистонда ўз фаолиятини олиб бориш бўйича ҳуқуқий асосларни тайёрлаш ва юридик ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш мақсадида жорий февраль ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонга сафар режалаштирилгани маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди