
Ўзбекистоннинг икки фуқароси Россия ҳудудида қалбаки пулларни тарқатгани учун 6 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди, деб хабар бермоқда "кун" нашри.
Судланувчилар ўзларининг жиноий фаолиятини Тулада жиноий тўдага қўшилиш орқали бошлаган. Тўда қалбаки пулларни сақлаш ва тарқатиш билан шуғулланган. Асосан қалбаки пуллар 5 минглик қоғоз пуллар бўлган. Суд маълумотига кўра, жиноятчилар бу пулларни тергов томонидан аниқлай олинмаган шерикларидан олган. Бу кимсаларга нисбатан алоҳида жиноий иш қўзғатилган.
Жиноятчилар Тула, Рязань, Тверь ва Орёл вилоятларида савдогарларни алдаб юришган. Орёл шаҳри туман суди 24 августда суд ҳукмини чиқарди.
"Айни вақтда ҳукм кучга кирмаган ва унинг устидан Орёл вилоят судида апелляцион тартибида шикоят қилиниши мумкин", деб айтилди судда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар