Фото: “Дарё”
Тошкент шаҳридаги ҳавони ифлослантирувчи асосий манбалар антропоген хусусиятга эга. Бу ҳақда Сент-Луисдаги Вашингтон университети профессори Жей Тёрнер Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб хабар беради “Дарё”.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, олимлар ҳали бу муаммони тўлиқ ўрганиб чиқишлари керак. Ўзбекистон Экология вазирлиги бу масалани биринчи ўринга қўйган ва ҳаво ифлосланишининг турли манбалари таъсирини миқдорий баҳолаш устида ишламоқчи, деди Тёрнер.
"Мисол тариқасида, қишда ҳаво сифати ёмонроқ ва ёзда эса тозароқ кўринадиган вазиятни келтириш мумкин. Қишда ҳаво “турғунлашади” ва чиқиндилар атмосферада қолади. Яқинда Бишкекда ўтказган тадқиқотимиз шуни кўрсатдики, пойтахт аҳолиси худди Мўғулистон пойтахти аҳолиси каби уйларини иситиш учун кўпинча кўмирдан фойдаланади. Лекин сизнинг ҳолатингизда бу тўлиқ муаммонинг сабаби эмас. Ўзбекистонда чўл чанги бор, бу, айниқса, ёз ва кузнинг бошларида сезилади. Ушбу чанг умумий PM2.5 заррачаларининг 25-35 фоизини ташкил қилади. Бу антропоген омилларнинг устунлигини кўрсатади. Ахир Тошкентда чўл чанги у қадар кўп эмас", — дея таъкидлади у.
АҚШ турли географик хусусиятлар ва турли хил чиқиндилар манбаларига эга йирик давлат экани барчага маълум. Мамлакатнинг турли шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиш сабабларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш аниқ стратегияларни ишлаб чиқишга ёрдам берди.
"Шу тариқа, ҳаво сифатини ҳисобга олган ҳолда миллий стандартлар ўрнатилди ва кейинчалик муниципалитетлар шаҳарлар ичидаги ҳаво сифатига талабларни белгилаш имконига эга бўлди. Натижада мамлакатнинг турли ҳудудларида муаммони ҳал қилишда турлича ёндашувлар пайдо бўлди. Мисол учун, миллий талаблардан бири шундаки, барча янги транспорт воситалари маълум даражадаги тозаликка эга бўлиши керак", — деди Тёрнер.
Шунингдек, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича очиқ маълумотлар муҳим аҳамиятга эга эканлиги, ҳаводаги хавфли майда PM2.5 зарралари инсон саломатлигига, жумладан, юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши таъкидланган.
"PM2.5 билан боғлиқ энг катта муаммо бу — фақат нафас олишдаги қийинчиликларга эмас, балки юрак муаммоларига ҳам олиб келадиган майда зарралар ҳисобланади. Бу соғлиқ учун энг катта хавф", — дея хулоса қилди эксперт.
Жуда майда PM1 зарралари ҳам маълум бир хавф туғдиради, улар ўпкага чуқур кириб, қон оқимида эрийди ва бутун инсон танасига салбий таъсир кўрсатади.
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳудудида ҳаво сифати сенсори ўрнатилган бўлиб, у ҳар куни кўрсаткичларни олади. Ушбу маълумотлар ифлосланишни минтақалар бўйича ажратиш имконини беради. Элчихона мониторинги тизими ҳар 53 дақиқада янгиланади ва маълумотларни бевосита Вашингтондаги серверларга узатади. Шуни таъкидлаш керакки, “Ўзгидромет” томонидан эълон қилинган AQI кўрсаткичлари ҳисоблаш усулларидаги фарқлар туфайли AirNow.gov тақдим этган маълумотлардан фарқ қилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди