14:00 / 12.05.2024
201

Ногирон шахсдан пора олаётган шифокор қўлга олинди

Ногирон шахсдан пора олаётган шифокор қўлга олинди
Бухоро вилояти, Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси рентгенолог врачи ногиронлиги бор шахсдан пора ундираётганида қўлга олинди.

Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ходимининг билдиришича, ҳолат жорий йилнинг 25 апрель куни содир бўлган. Ҳолатга кўра, У.Н. бемор Р.Ч.ни алдаб, ваколатли танишлари орқали унинг ногиронлик нафақасига чиқишида керакли ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилган ва эвазига ундан 200 АҚШ доллари талаб қилган. Р.Ч. бунча маблағи йўқлиги ва иқтисодий шароитга эга эмаслигини тушунтирган. Бироқ, У.М. “талаби” бажарилсаётгани учун беморнинг ташвишини пайсалга солиб келаверган. Р.Ч. бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Келиб тушган мурожаат Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Жондор туман Ички ишлар бўлими ходимлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўрганилган. Ўтказилган тезкор тадбирлари давомида шифокор ногиронлиги бор шахсдан Тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиниканинг маъмурий биносида талаб қилинган пулларни олаётган пайтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ногирон шахсдан пора олаётган шифокор қўлга олинди