17 майда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 4-ўринни эгаллаб турибди.
IQAir порталига кўра, соат 8:15 да Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 160 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.
Рейтингда 1-ўринни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри эгаллаган — ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 215 мкг/м3. Покистоннинг Лаҳори 2-поғонада — 188 мкг/м3. Конгонинг Киншаса шаҳри учликни якунлаб берган — 174 мкг/м3.
Рейтингдаги ўнталикдан, шунингдек, Жакарта (Индонезия), Катманду (Непал), Чэнду (Хитой), Кампала (Уганда), Дакка (Бангладеш), Ханой (Вьетнам) ўрин эгаллаган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди