Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Россия билан ҳарбий ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва қуруқликдаги қўшинларни қайта қуроллантириш дастури бўйича шартнома тузишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РФ Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати раҳбари Дмитрий Шугаев маълум қилди.
“Қайта қуроллантириш дастури бўйича битим тузиш кун тартибида турибди. Қандай бўлмасин, бу, шубҳасиз, ҳам ҳаво кучлари, ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа ва қуруқликдаги кучларнинг техникаларига тааллуқли бўлади. Бу жуда кенг ассортимент. Муҳокама қилиб, такомиллаштириб, ҳамкасбларимизга кўмак берамиз”, – деган Шугаевнинг сўзларини келтирмоқда “Интерфакс”.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 26 майдан буён давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Музокаралар якунида икки давлат раҳбарлари қабул қилган қўшма баёнотда, ҳарбий соҳадаги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фавқулодда вазиятлар идоралари ўртасидаги ҳамкорликка аҳамият қаратишда давом этилиши таъкидланган.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига кўра, Россия Ўзбекистон Қуролли Кучларига қурол ва ҳарбий техника етказиб бериш бўйича энг йирик шерик ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди