13:07 / 30.05.2024
188

Ерни кетма-кет икки кун кучли магнит бўронлари қоплайди

Ерни кетма-кет икки кун кучли магнит бўронлари қоплайди
Ерни 31 май ва 1 апрель кунлари кучли магнит бўронлари қоплайди. Бундай кунларда ҳатто соғлом одамлар саломатлигида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Meteoagent ўзининг тегишли прогнозини эълон қилди.

Мазкур кунларда К-индексида 6 балли магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда. К-индекс геомагнит фаолликни ва бўронларни тавсифловчи кўрсаткичдир. У қанчалик баланд бўлса, магнит бўрони шунчалик кучли бўлади. К-индекси 0 дан 9 баллгача ифодаланади: 0 сокин, 1 кучсиз, 2 ва 3 кичик, 4 ва 5 ўртача, 6 ва 7 кучли, 8 ва 9 экстремал магнит бўронидан далолат беради.

Магнит бўрони салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:
- бош айланиши ва бош оғриғи;
- уйқу бузилиши;
- диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
- қон босимнинг бузилиши;
- сурункали касалликларнинг кучайиши;
- оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
- иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
- ҳолсизлик.

Бундай кунларда организмга ёрдам бўлиши учун кунига камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Рациондан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, қаҳва миқдорини камайтириб, кўпроқ ўсимликлардан тайёрланган чой ва сув истеъмол қилиш керак. Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони фонида саломатликни яхшилашга ҳисса қўшади.

Маълумот ўрнида, Қуёшда 29 май куни Х1.4. балли кучли чақнаш содир бўлганди. Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Бунда минимал синф А0.0 бўлиб, Ер орбитасида квадрат метрга 10 нановатт радиация қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Қуёшдаги чақнашлар одатда Ер томон йўналгани учун магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ерни кетма-кет икки кун кучли магнит бўронлари қоплайди