Фото: “Дарё”
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида судья Валишер Карамонов раислигида 50 миллион сўмга “участка”, 25 миллион сўмга “квартира”, 5 миллион сўмга эса янги автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, фуқароларнинг салкам 7 миллиард сўм пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ иши кўриб чиқилмоқда. Мазкур суд жараёнида ноодатий ҳолат кузатилди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди.
Суд аввалида ОАВ вакилларининг очиқ суд мажлисида қатнашиш тўғрисидаги илтимосномаларини муҳокама қилган судья фақатгина судланувчилар ва уларнинг адвокатига юзланиб, жараён ОАВда ёритилишига муносабатини сўради. Аммо жабрланувчилардан бу ҳақда сўралмади. Судда қатнашаётган бир нафар адвокат бу сўровга жавобан ОАВ вакилларининг жараённи ёритиш-ёритмаслиги ҳақидаги илтимоснома тақдирини ҳал қилишни суд ихтиёрига қолдиришини билдирди. Уч нафар судланувчининг икки нафари эса жараёнда ОАВ вакилларининг сёмка қилишига қаршилигини айтди. Шу иш бўйича судланаётган блогер эса журналистлар иштирокига қарши эмаслигини маълум қилди. Шундан сўнг судья жараённи сёмка қилишни тақиқлади. Фақат журналистлар, операторларсиз кузатувчи сифатида ўтиришлари мумкинлиги қўшимча қилинди.
Кейин суд мажлиси бошланди. Бироқ, прокурор иштирок этаётгани эълон қилинса-да, суд залида прокурор йўқ эди. Суд мажлиси прокурорсиз давом эттирилди.
Суд мажлиси давом этаётган пайтда судланувчилардан бири “Авто 60 ой” иши бўйича судланиб, қамалиб чиққан Жамшид Баҳодиров судга 3 та илтимоснома киритганини, ҳали бунга жавоб берилмаганини, қўшимча илтимосномаси борлигини гапирди. Судья эса бунга жавобан жабрланувчиларни тинглаб бўлгач, унга илтимоснома учун сўз берилишини айтди. Бир оз ўтиб, судланувчи яна изн сўради ва илтимосномасини эшитиши кераклигини таъкидлади. Судья уни кейинроқ тинглашини такрорлади. Учинчи маротаба судьяга мурожаат қилган судланувчи судьяга “отвод” беришини, судья уни эшитмаётганини, ишни бир томонлама кўраётганини маълум қилди. Шунингдек, судьянинг адолатига шубҳа қилаётганини айтди.
Бунга жавобан судья мазкур талабни муҳокама қилмаслигини, фақатгина судланувчини эшитишга тайёрлигини, уни жабрланувчиларни тинглаб бўлгач, эшитишини билдирди. Қолаверса, бундай пайтда судья фаолиятини рад этиш ўринсизлигини қўшимча қилди.
Суд 2024 йилнинг 3 июнь куни соат 14:00 га қадар танаффус эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди