09:35 / 13.06.2024
105

Озарбайжон компанияси Сурхондарёда 30 мингга яқин кўп қаватли уйлар қуришни режалаштирмоқда

Озарбайжон компанияси Сурхондарёда 30 мингга яқин кўп қаватли уйлар қуришни режалаштирмоқда
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун Озарбайжондан ташриф буюрган Tobus Bashtiyan Ltd компанияси раҳбари Наиг Маммадхасанов ва Kaspian Kapital Group компанияси раҳбари ўринбосари Адалат Ахуновни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашувда меҳмонларга вилоятнинг инвестицион салоҳияти ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар тақдимот қилинган.

Хусусан, узумчилик ва виночилик, “Омонохона” ва “Сангардак” ҳудудларида туризм лойиҳаларини амалга ошириш, Термиз шаҳридаги эски уйларни реновация усулида ҳамда бўш турган ер майдонларида 30 мингга яқин кўп қаватли турар жойлар ва замонавий йўллар қуриш йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Меҳмонлар мавжуд имконият ва шароитлар маъқул эканлигини билдириб, лойиҳаларнинг техник ва иқтисодий томонларини ишлаб чиқиш ҳамда қисқа муддатларда лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Озарбайжон компанияси Сурхондарёда 30 мингга яқин кўп қаватли уйлар қуришни режалаштирмоқда