Тошкент шаҳрида ичимлик сувга машина ювган аёл жаримага тортилди. Суд қарорида келтирилишича, 1961 йилда туғилган Б.М. Яккасарой туманидаги яшаш хонадони олдида ўзининг шахсий машинасини тоза ичимлик сувдан фойдаланган ҳолда юваётгани аниқланган. Унга нисбатан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан 3,4 млн сўм жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳуқуқбузар Б.М. судга ариза киритиб, катта миқдордаги жаримани тўлашга имконияти йўқлигини, нафақахўрлигини, қилган хатти-ҳаракатидан чин кўнгилдан пушаймон эканини билдирган. У суддан оилавий шароитини инобатга олган ҳолда жарима миқдорини камайтириб беришни сўраган.
Суд Б.М.нинг ҳаракати Жиноят кодексининг 163-моддаси 1-қисми (водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан тўғри малакаланган деб ҳисоблаган. Суд қарори билан унга нисбатан тайинланган 3,4 млн сўмлик жарима ўзгартирилган ва аёлга қилмиши учун БҲМнинг 2 баравари, яъни 680 минг сўм жарима жазоси тайинланган.
Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 163-моддасида водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш назарда тутилган. Унга кўра, водопровод тармоқларига (сув таъминоти тармоқларига) ўзбошимчалик билан уланиш ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда водопровод тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса ёхуд совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек, бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди