19:06 / 21.06.2024
96

Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва АҚШ дипломатлари Ўзбекистондаги қамоқхонани кўздан кечирди

Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва АҚШ дипломатлари Ўзбекистондаги қамоқхонани кўздан кечирди
Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва АҚШ дипломатлари Ўзбекистон қамоқхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда мазкур давлатлар элчихоналари хабар берди.

Унга кўра, 20 июнь куни Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт, Европа Иттифоқи элчиси Шарлотта Адриаен ва АҚШ миссияси раҳбари ўринбосари Пол Полетес Ўзбекистон ҳукумати таклифига биноан Тошкент вилояти Чирчиқ туманидаги колонияга ташриф буюрди.

Ташриф давомида дипломатларга маҳкумларга тиббий ёрдам ва даволаш хизматлари кўрсатувчи марказлар ҳамда кийим-кечак ва мебель ишлаб чиқарувчи иккита устахона кўрсатилди. Шунингдек, қамоқхона ходимлари ушбу муассасада жазо муддатини ўтаётганларнинг кундалик ҳаёти ҳақида алоҳида тақдимотлар қилди.

Ушбу ташриф Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Дипломатлар қамоқхона ходимларининг очиқлигини эътироф этди ва сўнгги йилларда амалга оширилган ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлди.

Ўзбекистон “Қийноқларга қарши конвенциянинг факултатив протоколи”ни (ОPCAТ) ратификация қилишини эълон қилди. Бунинг бир қисми сифатида Миллий профилактика механизми доирасида қамоқда сақлаш жойлари бўйича ҳар томонлама ва мустақил ҳисоботларни юритиб бориш йўлга қўйилади. Мустақил текширувларни амалга ошириш адлия соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларни илгари суришда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлайди.

Қайд этилишича, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга содиқ шерик бўлиб қолади ҳамда бу соҳадаги ҳамкорликни давом эттиришга умид қилади.

Ўзбекистоннинг мамлакатда инсон ҳуқуқларини яхшилаш йўлида бардавом эканини кўриш қувонарлидир. Биз Буюк Британияда қамоқхоналар билан боғлиқ кўп муаммоларга дуч келганмиз. Очиқ муҳокама ва мустақил текширувни йўлга қўйиш орқали биз улардаги шароитларни яхшилашга муваффақ бўлганмиз. Бундай имконият учун Ўзбекистон ҳукумати ва 13-қамоқхона раҳбариятидан жуда миннатдорман. Бугун кўрган жойларимизда кўрсатилаётган хизмат сифати ва реабилитацияга қаратилаётган эътибор мени ҳайратда қолдирди. Бу ерда олинаётган ҳаётий кўникмалар инсонлар учун ҳам, уларнинг маҳаллалари учун ҳам алоҳида қимматга эга”, — дейди Буюк Британия элчиси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва АҚШ дипломатлари Ўзбекистондаги қамоқхонани кўздан кечирди