
Видеодан кадр
Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг бирида жанжал кўтарган қизларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Аниқланишича, уч нафар шахс Н.Ш., Қ.Ғ., ва Б.Н., жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимасдан 14 июнь куни соат 05:30 атрофида Чилонзор туманида жойлашган Истем 5 стар Hotel меҳмонхонаси олдида икки нафар шахс билан жанжаллашиб, бақир-чақир қилиб, шу атрофда яшовчи аҳолининг осойишталигини бузган.
“UzNews’нинг Тошкент шаҳар судларига таяниб ёзишича, ИИБ ходимлари томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида уч нафар ҳуқуқбузар 23 июнь куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга етиб келиши тўғрисида чақирув хати берилган бўлишига қармасдан, улар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.
Суд қарорига кўра, Н.Ш., Қ.Ғ., ва Б.Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилишган деб топилган ва уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар