21:13 / 13.07.2024
955

Сирдарёда ўлдирилган 13 ёшли қизнинг онаси кимдан гумон қилаётганини айтди

Сирдарёда ўлдирилган 13 ёшли қизнинг онаси кимдан гумон қилаётганини айтди
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 13 ёшли қизнинг жасади ўз уйидан қотиллик аломатлари билан топилган эди. Қизнинг онаси қотилликда кимдан гумон қилаётганини айтди.

3 июль куни соат 19:30 ларда Янгиер шаҳар, “Шукрона” МФЙ, Бухоро кўчаси 6/3-уйда ижара асосида яшовчи аёл Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Соат 19:00 ларда ишдан яшаш хонадонига келганда, уйнинг меҳмонхона қисмида 2011 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди С.К.нинг жасади ётганини маълум қилган.

Ҳодиса содир бўлган жой тезкор-тергов гуруҳи аъзолари иштирокида кўздан кечирилиб, процессуал тартибда баённома расмийлаштирилган. Ҳодиса жойидан бармоқ излари, 2 дона ёстиқ, 2 дона пиво спиртли ичимлигининг елим идиши, 2 дона қулф ашёвий далил тариқасида олинган.

Марҳуманинг мурдаси ташқи томондан кўздан кечирилганда, унинг олд пешона соҳаси чап томонида, бўйин олд соҳаси чап ва ўнг юзаси ўрта қисмида, чап сон соҳаси ўрта қисмида кўкимтир тусдаги қонталашлар ва қорин олд девори ўнг ёнбош соҳасида кўндаланг жойлашган чизиқли шилинма каби жароҳатлар борлиги аниқланган. Судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Янгиер туманлараро суди тиббий экспертизасининг (бирламчи) 43-сонли маълумотномасида вояга етмаган қизнинг ўлимига бўйин аъзоларининг қисилиши, бўғиш натижасида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлгани қайд этилган.

Қизнинг онаси бу қотилликда ишқий муносабат билдириб юрган эркакдан гумон қилаётганини таъкидлади. Айтишича, эркак оиласига бирор марта ёмон сўз гапирмаган, аёлга уни ёқтириб қолганини билдирган.

Энг меҳрибон қизим ўша эди. Битта гумоним Йўлдош деган одамдан. У бизга ёмон гапирмасди. Шу сабабли унга ишониб шунақа аҳволга тушиб ўтирибмиз. У орқамдан роса юрар эди. Ичмасангиз, яхши одам бўлсангиз, майли дедим, розилик бергандим.

Ишдан келганимда эшигимда қулф сал осилиб турган эди. Ҳайрон қолдим-да, қизимни чақирдим, индамади. Қарасам ётган экан. Кейин билсак, аллақачон ўлган экан. Кийимлари йиртилмаган, бутун эди
”, дейди аёл.

Танишувига бир ой бўлган эркак она ва қизларнинг ишончига кирган бўлган. Воқеа содир бўлган куни эркак марҳуманинг опаларига уйга кирмасликларини айтиб, чалғитган.

Қотилликда гумондор 9 кундан буён қидирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда ўлдирилган 13 ёшли қизнинг онаси кимдан гумон қилаётганини айтди