
Фото: Қирғизистон бош прокуратураси
18 июл куни Қирғизистон бош прокурори Мақсат Асаналиев ва Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни жазони давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Бу ҳақда Қирғизистон Бош прокуратурасига таяниб Kaktus.media хабар берди.
«Ушбу келишув икки давлат ўртасида маҳкумларни топшириш масалаларида ҳамкорликни шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ишонч ва ўзаро ҳамкорликнинг юксак даражасидан далолат беради», дейилади хабарда.
Ҳужжат Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар