167
Қорақалпоғистонда вояга етмаган икки маҳбус катта ёшли маҳбуслар билан бир камерада сақланаётгани аниқланди
Фото: Болалар омбудсмани матбуот хизмати
Болалар омбудсмани томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган мониторинг давомида 2-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган 2 нафар вояга етмаган Х.Х. ва Р.Т.лар шароитлари кўздан кечирилди ва улар билан алоҳида суҳбатлашилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мониторинг давомида мазкур вояга етмаганлар катта ёшли маҳбуслар билан бир камерада сақланаётгани аниқланди.
Халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликка кўра, ҳибсхоналарда вояга етмаганлар катталардан ажратилган тарзда сақланиши шарт бўлиб, алоҳида ҳоллардагина бунга прокурор розилиги билан йўл қўйилади.
Болалар омбудсмани мониторинг доирасида аниқлаган ушбу қонун бузилиши юзасидан йўллаган алоҳида сўрови асосида ҳибсхонадаги мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилди.
Ўрганишда аниқланишича, тергов ҳибсхонаси маъмуриятининг мутасадди мансабдор шахслари томонидан прокурор розилигини олмасдан туриб, вояга етмаганлар катта ёшли шахслар билан бир камерада сақлангани учун бу қонун бузилишига йўл қўйганларга қаттиқ ҳайфсан интизомий жазоси қўлланди.
Текширувда катта ёшли маҳбуслар томонидан вояга етмаганлар ҳуқуқларига зарар етказиш фактлари аниқланмай, айни пайтда вояга етмаганлар катта ёшли шахслардан алоҳида камерага жойлаштирилган бўлиб, ҳибсхона маъмурияти қонун талабларига қатъий риоя қилиши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди