Фото: Getty Images
14 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти mpox (маймун чечаги) вируси тарқалиши яна бошлангани сабаб дунёда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икромов вируснинг Ўзбекистонга четдан кириб келиши ва тарқалиб кетиши олдини олиш юзасидан маълум чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди.
Унга кўра, Ўзбекистонда касалликка чалинганликда гумон қилинадиган ҳолатларда лаборатория ташхисланишини ўтказиш учун божхоналардаги ва вирусология илмий текшириш институтидаги вирусология мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтказилган. Шунингдек, маймун чечаги касаллигини ташхислаш учун зарур бўладиган диагностика ва тест системаларини олиб келиш юзасидан ишлар йўлга қўйилган.
“Бизда 2023 йилда берилган тест системаси ҳам мавжуд. Ундан фойдаланиш юзасидан маълум ишларни амалга оширяпмиз. Яъни жойларга етказиб бериш ва у ерда гумон қилинган ҳолатларда касалликни ташхислашдан ўтказиш юзасидан иш жойида тажриба алмашинувини амалга ошириш, яъни иш жойида кўникма ҳосил қилиш юзасидан видеоконференция алоқаси орқали лаборатория ходимларининг билим савиялари оширилмоқда”, – деб қўшимча қилди Икромов.
Бундан ташқари, масъул касалликка гумон ҳолатини эрта аниқлаш учун қабулхона ва юқумли касалликлар шифохоналарида тери тошмаларининг барча кўринишлари, жумладан, маймун чечагининг ўзига хос белгиларини аниқлаш мақсадида шифокорлар билан ўқув семинарлари ташкил қилиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Олдинроқ, дунёда mpox билан касалланиш ортаётгани, касаллик белгилари ва ундан ҳимояланиш бўйича маълумот берилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди