20:54 / 26.09.2024
19

Ўзбекистон Хитой билан атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Хитой билан атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳамкорлик қилади
Шавкат Мирзиёев Хитой билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик кўзда тутилган “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор билан 2024 йил 24 январда Пекин шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Хитой ҳукумати ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.

Унга кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг Пекинда бўлиб ўтган олий даражадаги музокараларидан сўнг икки давлат ўртасида 15 дан ортиқ ҳужжат имзоланганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Хитой билан атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳамкорлик қилади