Жорий йил 1 октябрдан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули (“суюнчи пули”) миқдори оширилган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Октябрдан Ўзбекистонда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули 738 150 сўмдан 811 965 сўмга оширилди. Бу энг кам иш ҳақи миқдори кўтарилгани билан боғлиқ. Яъни 1 октябрдан мамлакатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 155 000 сўм этиб белгиланган. “Суюнчи пули” миқдори шундан 70,3 фоизини ташкил этади.
2024 йил 1 апрелдан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанди учун барча аёлларга тўланмоқда. Иккинчи фарзанд учун эса бола туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади. Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.
Сентябрь ойида республикада нафақалар миқдори 15 фоизга оширилганди. Улар ойига қуйидаги миқдорларда тўланмоқда:
- Ёшга доир нафақа — 745 000 сўм;
- I гуруҳ ногиронлик нафақаси — 1 027 000 сўм;
- II гуруҳ ногиронлик нафақаси — 920 000 сўм;
- Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар нафақаси — 920 000 сўм;
- Парваришлаш нафақаси миқдори — 745 000 сўм;
- Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — 745 000 сўм. Кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 244 000 сўмдан қўшилади;
- Дафн этиш нафақаси — 1 712 000 сўм.
Маълумот учун, 2024 йилнинг I ярмида республикада ижтимоий нафақалар учун жами 7,7 триллион сўм тўлаб берилган. Шундан 55,5 фоизи болалар нафақаси ва моддий ёрдам, 40,2 фоизи ижтимоий нафақалар учун (ёшга доир, ногиронлик, 18 ёшгача ногиронлик, парваришлаш ва боқувчисини йўқотганлик) ажратилган.
Фарзанд туғилганда, Нафақа пули, Суюнчи пули, Миқдори оширилган, Ижтимоий ҳимоя “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?