
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Андижон вилоятида яшовчи 100 ёшли онахон сайлов участкасига келиб овоз берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 100 ёшли Чиннихон Ашурова Қўрғонтепа туманида истиқомат қилади.
Бугунги сайловларда фаол иштирок этишни истаган онахон 27 кишилик оиласи билан бирга 863-сайлов участкасига келган ва овоз берган.
“Бу ҳали ҳаммаси эмас, мен кейинги сайловларда ҳам қатнашаман деб ният қиламан”, дейди онахон. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар