21:15 / 28.10.2024
219

Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади (фото)

Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади (фото)
Фото: Instagram/faz3
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум ўзининг Instagram саҳифасида Навоийдаги лочин ови фотосуратларини эълон қилди.

Навоий шаҳридан 50 километр узоқликда Бирлашган Араб Амирликларига қарашли тувалоқ асраш маскани бор. Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йилнинг апрел ойида ташкил этилган. Шаҳзода Ҳамдан лочинлар билан шу ҳудудда тувалоқ овлайди.

Маълумот учун, Ҳамдан ибн Муҳаммад Ол Мактум – Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ол Мактумнинг ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У жуда фаол ҳаёт кечириши билан машҳур. Унинг қизиқишлари доираси кенглиги ҳаммани ҳайратга солади. Шаҳзода парашютдан сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади. «Фазза» тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзади.










Дубай шаҳзодаси, Навоий, Лочин, Тувалоқ овлаш, Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади (фото)