Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Пискент туманида номаълум шахслар ов милтиғида итларни отаётгани акс этган видео тарқалди. “Меҳр ва Оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг маълум қилишича, ҳолат 12 ноябрь куни Пискент тумани Акмал Икромов далаҳовлиларида юз берган.
Видеода қўлларида қурол бўлган эркаклар машина юкхонасига чиқиб кўча бўйлаб юргани, сўнгра улардан бири ўқ узгани ва ит овози эшитилганини кўриш мумкин.
“Мамлакатимизда кундузи очиқ-ойдин кўчада ўқотар қурол билан юриб, ўнгга-чапга отиш мумкинми? Эртага бу йигитлар итларни эмас, бошқаларни мўлжалга олса-чи?” деб ёзди блогер Никита Макаренко.
“Меҳр ва Оқибат” жамиятининг маълум қилишича, уларга фуқаро Э.З.дан у истиқомат қиладиган шаҳарчада итлар отилгани, натижада Э.З.нинг бир ити ўлгани, иккинчиси оғир аҳволда ветеринар клиникада экани тўғрисида хабар келиб тушган. Гувоҳнинг сўзларига кўра, итларни отишга келганлар орасида ички ишлар, ҳайвонларни тутиш бўлинмаси ходимлари ва овчилар бўлган.
Жамият ИИВга ушбу ҳолатга аниқлик киритиш ва ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларни қонун бўйича жазолашни сўраб мурожаат қилган.
Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати мазкур ҳолат назоратга олинганини, воқеада иштирок этган фуқароларда бўлган ов қуроллари тегишли тартибда олиб қўйилганини маълум қилди. Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, судга юбориш чораси кўрилмоқда.
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик
Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Жиноят кодексининг 202-1-моддасига кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келган ҳаракатлар шундан ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача озодликни чеклаш ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бундан бир неча йил аввал “Дарё” Ўзбекистонда қаровсиз қолган жониворларга бўлган муносабат аслида қандай ҳолатда эканлигини аниқлашга ҳаракат қилганди.
Мамлакатда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари, шаҳар ва туман давлат ветеринария бўлимларининг фаолият кўрсатаётган итларни тутиш бригадалари негизида шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузурида қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларини ташкил этилган.
Экожурналист Наргис Қосимова Ўзбекистонда қаровсиз ҳайвонларга нисбатан муносабат жуда ҳам даҳшатли ва бу ҳалигача катта муаммо бўлиб қолаётганини айтганди. У Ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги бригадаларни тугатиб, ҳайвонларни боқишга қизиқувчиларни қўллаб-қувватлаб, хусусий бошпаналар сонини кўпайтириш кераклигини, шундагина муаммога қисман ечим топилишини таъкидлаганди.
Жиззах шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳузуридаги ит овлов бригадаси бригадири Эркин Исломов ҳавас учун қўлга қурол олиб, ўқ узилмаслигини, одамлар “Кўчадаги дайди ит, мушук кечаси ухлатмаяпти”, “Фарзандимни тишлаб олди”, “Кўчада бемалол юра олмаяпмиз”, мазмунида қўнғироқ қилиб, шикоят қилгач шу мурожаатлар бўйича тегишли жойларга борилишини билдирганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”