14:48 / 30.11.2024
7

Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи 12 йилга қамалди

Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи 12 йилга қамалди
Фото: Видеодан кадр
Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.

Суд ҳукмида келтирилишича, 1985 йилда туғилган И.С. 2021 йил 24 май кунидан тезкор тадбирда ушлангунга қадар Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

И.С. Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Чортоқ маҳалласида жойлашган 20 сотих ер майдонида қурилган уй-жойларга кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш тўғрисида мурожаат қилган фуқародан 25 000 АҚШ доллари миқдорида пора беришни талаб қилган.

Фуқаронинг аризасига асосан 2024 йил 7 март куни ДХХнинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда И.С. ўз хизмат хонасида фуқародан талаб қилган 25 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

И.С. судда айбига иқрорлик билдирмаган ҳамда ўша вақтда пулга муҳтож бўлганлигини маълум қилган.

Фуқародан 25 000 АҚШ долларини талаб қилишимга сабаб, ўша вақтда пулга муҳтож бўлиб тургандим. Чунки кўчада танишларимдан қарзим бор эди. Шу сабабли фуқарони алдаб, 25 000 АҚШ долларини олмоқчи бўлдим. Аслида филиал раҳбари сифатида менинг ер майдонларига кадастр ҳужжатини тўлиқ расмийлаштириб бериш ваколатим бўлмаган. Бу Кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг ваколатига киради. Фуқаронинг 25 000 АҚШ долларини олиб, ўша куни унинг ер майдонига бирор-бир ходимини юбориб ўлчатиб, кейинчалик унга тез орада кадастр ҳужжати тайёр бўлишини айтган ҳолда алдаб юрмоқчи бўлдим. Шу орада унинг пуллари орқали қарзларимни сўндириб, маълум вақт ўтгач, бошқа жойдан пулларни топиб, унга қайтариб бермоқчи эдим”, деган у суддаги кўрсатмасида.

И.С.нинг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган.

Суднинг ҳукми билан И.С. Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисмининг “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга 3 йил мансабдорлик лавозимларини эгаллаш, моддий жавобгарлик ҳамда кадастр агентлиги тизимидаги вазифаларда ходим сифатида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи 12 йилга қамалди