44
Бухорода сохта рақам тақиб 106 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланиб қонуний жазога тортилди
Фото: Видеодан кадр
Бухорода машинасига сохта давлат рақами тақиб ҳаракатланган ҳайдовчи 106 марта қоидаларни бузган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида яшовчи ҳайдовчи бир муддат машинасига сохта рақам таққан ҳолда ҳаракатланган.
“Бу кун” информацион дастурида айтилишича, ЙПХ ходимлари уни сохта давлат рақами тақиб ҳаракатланиб юрганида тўхтатишганда ҳайдовчи уларга машинасини бир соатга қолдирмай олиб чиқиб кетишини айтган.
Бироқ машина эгаси барча жарималарни тўламагунча жарима майдончасида 94 кун давомида турган. Бу даврда барча қоидабузарликлари аниқланиб, унга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Шунда ҳайдовчи сохта рақам билан жами 106 марта қоидаларни бузгани ва жарималар миқдори 138 млн сўмни ташкил этгани аниқланган.
Хабарда айтилишича, ҳайдовчи жарималарни 50 фоиз чегирма асосида тўлаган. Бундан ташқари, сохта рақам тақиб юргани учун унга МЖтКнинг 125-моддаси 6-қисми билан БҲМнинг 10 баробари (3 750 000 сўм) миқдорида жаримага тортилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия. Ҳусниддин Алиқулов "Бешиктош" дарвозасига гол урганди, аммо... (видео)
Камбэк! 0:2 ҳисобини 3:2 га айлантирган «Милан» Италия суперкубогини қўлга киритди
Кўп сув ичиш организм учун қай даражада фойдали?
Гвардиола “Манчестер Сити”нинг муваффақиятсизлиги сабабчиси ким эканини айтди
5 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин
Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди
Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Хоразмда "Қизил китоб"га киритилган қушни сотаётган шахс қўлга тушди