Бир куни эрталаб кабинетимга котибам кирди ва қандайдир бир уйсиз одам мен билан учрашиш учун келганини, бу ниҳоятда зарур эканлигини айтди. Даставвал мен вақтни тежаш мақсадида озгина бутерброд еб, бир чашка қаҳва ичмоқчи бўлдим, аммо кейин нимадир бу одамни қабул қилишни менга уқтиргандай туюлди...
Мен жудаям исқирт кийинган кишини аввал ҳеч қачон кўрмаган эдим. Бу одамнинг соқоли бир ҳафтадан буён олинмаган, кийимлари эса шунчалик ғижим эдики, худдики уни бир тўда латта орасидан суғуриб олган, деб ўйлардингиз.
– Менинг турқимни кўриб, ҳайратга тушганингиз учун сизни айблай олмайман, ─ деб гап бошлади бу одам. ─ Фақат тўғри тушунсенгиз бас. Мен сизнинг ҳузурингизга пул сўраб келганим йўқ. Ҳаётимни сақлаб қолиш учун ёрдам беришингизни илтимос қилгани келдим, холос.
Нотаниш эркакнинг гаплари ҳайрон қоларли эди.
– Ҳаётимдаги нохушликлар бир йил муқаддам хотиним билан ажрашганимдан сўнг бошланди, – деб давом этди у. – Ҳаммаси бошқача кечиб, вазият менга қарши туриб қолди. Мен, энг аввало, бизнесимдан маҳрум бўлдим. Энди эса соғлиғимни йўқотяпман. Ўзимни ўлдиришга аҳд қилдим. Аммо дарёга ташламоқчи бўлганимда мени полициячи тутиб олди. Сўнг сизнинг ҳузурингизга боришимни таклиф қилди. У икки йўлдан бирини танлашни: ёки сизнинг ҳузурингизга боришни, ёки қамоққа жўнашим кераклигини айтди. Ҳозир бу полициячи ташқарида кутиб турибди. Мен унга берган ваъдамни бажараманми-йўқми, шунга шахсан гувоҳ бўлмоқчи.
Бу одамнинг гапириш оҳанги ва кўриниши яхшигина маълумот олганини англатиб турарди. Мен унга бир нечта савол бердим. Аён бўлдики, у Чикагодаги машҳур ресторанлардан бирининг эгаси бўлган экан. Эсимга тушди: бу ресторан кимошди савдосига қўйилганини янгиликлардан кўриб қолган эдим.
Шундан сўнг котибамдан меҳмонга нонушта беришини сўрадим, чунки у икки кундан бери ҳеч нима емаган эди.
Нонушта тайёр бўлгунга қадар нотаниш эркак менга бутун ҳаётини гапириб берди. У бирор марта бўлсин, ўзидан бошқаларни айбламади, оғир аҳволга тушишига ҳеч кимни сабабчи қилиб кўрсатмади. Буларнинг бари эса менга унинг фойдасини кўзлаб, қай тарзда ёрдам беришим мумкинлигини шипшигандай бўлди.
У нонуштасини еб тугатганидан сўнг мен гап бошладим.
– Дўстим, ─ дедим бу одамга, ─ мен бошингиздан ўтган воқеаларни диққат билан эшитдим ва у чуқур таассурот қолдирди. Айниқса, ўзингизни оқлашга уринмаганингиз ва ҳозирги аҳволингиз учун зиммангиздан масъулиятни соқит қилмаганингиз менга қаттиқ таъсир қилди. Яна шуниси борки, сиз собиқ хотинингизни ҳам айбламадингиз, бу мени янада таажжубга солди. Сиз у ҳақида, ҳатто ҳурмат билан гапирдингиз ва бу мақтовга сазовор.
Каминанинг гапларимдан сўнг эркакнинг кайфияти бир оз кўтарилди. Энди кўзлаган ҳаракат режамни унга маълум қилиш фурсати етган эди. Мен ўзим ҳисоб-китоб қилган, айнан келгусидаги режаларни ўз ичига олган усулни қўлладим.
– Сиз ҳузуримга ёрдам сўраб келдингиз, ─ деб гапимни давом эттирдим мен. ─ Аммо ҳаммасини эшитиб, афсус билан айтишим керакки, мен сиз учун ҳеч нарса қила олмайман! Бироқ сизга ёрдам бериши мумкин бўлган бир кишини аниқ биламан. Агар истаса, ўша одам кўмаклашади. Ҳозир у шу бинонинг ичида турибди, хоҳласангиз, мен сизга таништираман.
Шундан сўнг бу одамнинг қўлидан тутиб, ўзимнинг энг яхши хоналаримдан бирига бошладим ва узун парда қаршисида туришини сўрадим. Мен пардани очганимда, у ўзини бор бўйича ойнада кўрди.
Кўзгуда кўринган эркакка қўлимни нуқиб, шундай дедим:
– Сизга ёрдам бермоқчи бўлган одам мана шу! Сиз у билан танишмай туриб, унга қулоқ солмасдан ҳозирги аҳволингиздан мутлақо қутула олмайсиз, бу ишни бажарадиган ягона одам – мана шу!..
Эркак ойнага яқинлашди, ўзининг аксига диққат билан тикилди. Соқоли қиртишланмаган юзини силади, сўнг менга бурилиб шундай деди:
– Сиз нимани назарда тутганингизни тушундим. Худо хайрингизни берсин, сиз мени тинчлантиришга уринмадингиз.
Шу сўзларни айтиб у кетди ва мен деярли икки йил давомида ҳеч нима эшитмадим.
Анча вақт ўтиб, бу одамни идорамда кўриб қолдим. У бутунлай ўзгариб кетган эди. Мен, ҳатто дастлаб танимадим. Ўзининг айтишича, Қутқарув Армияси унга керакли кийим-кечак топиб бериб ёрдамлашибди. Шундан сўнг у илгари ўзи эгалик қилган ресторанга ўхшаган емакхонага ишга жойлашибди, бош официант бўлиб хизмат қилибди. Бир куни эса тасодифан эски дўстини учратиб қолибди. Дардини эшитган бу ошнаси унга пул қарз бериб, ўз ишини бошлашига кўмаклашибди.
Ҳозир бу одам Чикагодаги энг гуллаб-яшнаган ресторанлардан бирининг соҳиби ҳисобланади. У етарли даражада бой-бадавлат, аммо энг катта бойлиги – ўз ақлини қайта кашф қилганида! Бу одам ўз тафаккуридан Олий ақл билан алоқа ўрнатишда фойдаланиб, ўзига жалб этган ва мақсади сари астойдил ҳаракат қилган эди.
Шундай экан, кўзгуга – ўзингизга боқинг!
(Наполеон Хилл китобидан)
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия. Ҳусниддин Алиқулов "Бешиктош" дарвозасига гол урганди, аммо... (видео)
Камбэк! 0:2 ҳисобини 3:2 га айлантирган «Милан» Италия суперкубогини қўлга киритди
Кўп сув ичиш организм учун қай даражада фойдали?
Гвардиола “Манчестер Сити”нинг муваффақиятсизлиги сабабчиси ким эканини айтди
5 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин
Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди
Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Хоразмда "Қизил китоб"га киритилган қушни сотаётган шахс қўлга тушди