Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти Янгийўл туманида автотранспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 10 январ куни соат 10:30 ларда содир бўлган. Янгийўл тумани худудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” халқаро автомобил йўлида ҳаракатланиб кетаётган 34 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “Мазда 6” русумли машинада ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Фақат транспорт воситаси техник шикастланган ва унинг салони ҳамда двигатели ёниб кетган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ФВВ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди