Фарғона вилоятида маст ҳолдаги Дамас ҳайдовчиси икки кишини уриб юборди

1 дақиқа ўқиш413
Фарғона вилоятида маст ҳолдаги Дамас ҳайдовчиси икки кишини уриб юборди
Фарғона вилояти, Тошлоқ туманида маст ҳолда автомобиль бошқараётган Дамас ҳайдовчиси катта тезликда бир велосипедчини ва 5 ёшли пиёдани уриб юборди. Натижада, 71 ёшли эркак воқеа жойида, болакай эса шифохонада вафот этди.

Йўл-транспорт ҳодисаси маҳаллий «Яккатол» маҳалласи ички йўлида юз берди. Маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи, аввал велосипедда кетаётган 71 ёшли эркакни уриб юборган, сўнгра қарама-қарши йўлга чиқиб, онаси билан йўл четида кетаётган болакайни босиб кетган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилда Фарғона вилоятида маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ 2794 та қонунбузарлик қайд этилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?