Фото: Shutterstock
TasteAtlas гастрономик энциклопедияси дунёнинг энг ёмон 100 та таоми рейтингини эълон қилди. Унда Шакароб (аччиқ-чучук) салати 42-ўринда қайд этилди.
«Шакароб – оддий салат, асли Ўрта Осиёдан, айниқса Ўзбекистон ва Қирғизистонда машҳур. Унда помидор, пиёз, туз, майдаланган қизил ва қора қалампир мавжуд. Помидор ва пиёз юпқа тўғралади, сўнгра зираворлар сепилади ва салат тановвул қилиш учун тайёр. У алоҳида кичик порцияларда ёки гўшт билан гуручга гарнир сифатида дастурхонга тортилиши мумкин», дейилади хабарда.
Энг ёмон таомлар рейтингида биринчи ўринни Швециянинг «Блодплэттар» қонли блинчиклари эгаллади. У хамирга буғу қонини қўшиш орқали тайёрланади.
Финляндиянинг жавдар уни ва турли ҳайвонларнинг қони ёрдамида тайёрланадиган «Блодпалт» таоми иккинчи, гамбургер ва картошка билан тўлдирилган Швециянинг «Калскров» пиццаси учинчи ўринда қайд этилди.
TasteAtlas - бутун дунё бўйлаб таомлар ва маҳсулотлар ҳақида маълумот тўплайдиган гастрономик атлас. У кўплаб омилларни ҳисобга оладиган кенг қамровли балл тизимига асосланади. TasteAtlas рейтингининг асосий мезонлари: фойдаланувчилар овози, мутахассисларнинг шарҳи, қидирув тизимларида машҳурлик, пазандачилик мероси, ингредиентлар таркиби ва бошқалар. Рейтинг мунтазам равишда янгиланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар