Одилхон қори қарийб 8 йилга ҳукм қилинди

Одилхон қори қарийб 8 йилга ҳукм қилинди

Тошкент шаҳридаги бир қатор масжидларда имом-хатиб бўлиб фаолият юритган ҳамда “Райхон оилавий миллий таомлари” тармоғи асосчиси сифатида танилган Одилхон қори Исмоиловга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Одилхон Исмоилов ва яна олти нафар шахсга оид жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Поп тумани судида кўриб чиқилган.

Суд қарорига кўра, жами етти нафар судланувчи Жиноят кодексининг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб сохтакорлиги, ҳужжатларни яшириш ҳамда қалбаки ҳужжатлардан фойдаланишга оид моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Ҳукмга мувофиқ, Одилхон Исмоиловга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Суд томонидан қамоқда сақланган вақт ҳисобга олингани сабабли жазо муддати 7 йил 11 ой 28 кун этиб белгиланган.

Қолган олти нафар судланувчига эса уларнинг жиноий ҳаракатлари даражасидан келиб чиқиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланган.

Шунингдек, жиноят иши доирасида аниқланган моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланган.

Олий суднинг таъкидлашича, биринчи инстанция суди ҳукми устидан қонунда белгиланган тартибда Наманган вилояти судининг апелляция ёки кассация инстанциясига шикоят бериш мумкин.

Маълумот учун, Одилхон қори Юнусхон ўғли 1977 йил Наманган шаҳрида туғилган. У турли йилларда Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Умар”, “Шайх Зайниддин”, “Фирдавс” ва “Хўжа Аламбардор” масжидларида имом-хатиб сифатида хизмат қилган. Шунингдек, у бир муддат “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар