08:16 / 29.01.2025
5 842

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси юбилей кунида халқни алдадими?

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси юбилей кунида халқни алдадими?
Кимдир олди, кимдир эса йўқ: “Uzbekistan Airways”нинг байрам чегирмаси танқидга учради. Компания ўзининг 33 йиллик юбилейи муносабати билан кеча, яъни фақат бир кун барча йўналишдаги чипталар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилган эди. Аммо тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, 28 январ кириб келиши билан 30 фоизлик чегирма қимматлаштириб юборилган.

Бу ҳолат эса кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлган. Kun.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” марказий кассасига келганлар билан сўровнома ўтказди. Айримлар чипталарни чегирма нархида олаётганликларини айтишган бўлса, аксарият фуқаролар эълон қилинган 30 фоизлик чегирмаларни чипта нархларида сезмаганликларини айтишди.

“Uzbekistan Airways” АЖ матбуот котибининг фикрларига кўра, чипталар бутун дунёда 24 соат давомида сотилади. Кеча бир нархда сотилган бўлса, бугун бошқа нархда бўлиши табиий. Харидлар натижасида арзон тарифлар тугаб, қимматроқ тарифдаги чипталар сотувга чиқарилади. Шундан сўнг айрим йўловчиларга чегирмалар кўринмайди.

“Бу тарифларнинг ўйнаб туриши билан боғлиқ жараён, тарифлар системага киритилган бўлади ва уни 1-2 кун ичида ўзгартириш қийин, ходимлар 2-3 ой олдин ҳаракат қилишади, шунинг учун атайлаб нархларни қимматлаштириб системага кирита олмаймиз” – дейди компания матбуот котиби.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият