
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Янгийўл туманидаги заправкада автобуснинг газбаллони портлагани юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 1 феврал куни соат 08:40 да Янгийўл тумани «Регистон» МФЙ Навбаҳор кўчасида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларнинг бирида Isuzu русумли транспорт воситасига ўрнатилган газбаллонидаги газ тўлдириш учун мўлжалланган қисмига уланган махсус металл мослама чиқиб кетган. Натижада газ юқори босим билан ҳавога чиқиши кузатилган.
Содир бўлган ҳолат оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
«Шу ўринда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролардан автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қолади», — дейилади хабарда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 