Фарғонада эркак маст танишини пичоқлаб ўлдирди

1 дақиқа ўқиш640
Фарғонада эркак маст танишини пичоқлаб ўлдирди
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида эркак маст танишини пичоқлаб ўлдирди, деб хабар бермоқда Олий суд матбуот хизмати.

Ҳодиса кечаси содир бўлган. Эркак бильярд ўйнагандан сўнг, уйга маст ҳолда қайтган. Отаси эса унга агар яна бильярдга борса, уйга қўймаслигини айтган. Бир неча кундан кейин унга отасининг бильярдхонани текшириш учун ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилгани ҳақида миш-мишлар етиб келган.

Шундан сўнг у яна бильярдхонага бориб, дўстидан нега бундай гапларни тарқатганини сўраган. Дўсти эса унинг отасини "доносчи" деб атаган. Можаро авж олиб, маст танишларидан бири жанжалга аралашиб, унга ҳужум қилган.

Шунда эркак ёнида турган пичоқни олиб, уни кўкрак, қорин ва тиззасига санчган. Жабрланувчи шифохонага оғир аҳволда етказилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, вафот этган.

Суд қарорига кўра, эркак Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) бўйича айбдор деб топилди. Унга 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Бироқ суд ҳукми ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?