Тошкентда ҳомиладор аёл таксида фарзандини дунёга келтирди

1 дақиқа ўқиш3.3K
Тошкентда ҳомиладор аёл таксида фарзандини дунёга келтирди
Тошкентда такси ҳайдовчиси Фарҳод Фаттоев ноодатий вазиятга дуч келди, деб Podrobno.uz хабар берди. У хизмат давомида йўловчиси – ҳомиладор аёлни туғруқхонага олиб кетаётганида, у машинада чақалоғини дунёга келтирди.

Фарҳод 14 йилдан бери ҳайдовчилик қилади, сўнгги икки йилда эса Yandex Go хизматида ишлайди. У одатдагидек буюртмани қабул қилди, бироқ бир неча дақиқадан сўнг қўнғироқ бўлди: мижоз – ҳомиладор аёл эди ва уни зудлик билан туғруқхонага етказиш керак эди.

Фарҳод етиб борганида, йўловчи ва унинг қайнонаси машинага ўтирди. Манзилга бориш учун тахминан 35 дақиқа вақт талаб этиларди, аммо тирбандликлар сабабли йўл узайиб кетди. Сафарнинг бошида ҳайдовчи кутилмаган ҳолатга дуч келди – орқа ўриндиқдан чақалоқнинг йиғиси эшитилди.

"Ташвишга тушмадим, аксинча, ўзимни босдим ва иложи борича тезроқ шифохонага етиб бориш йўлларини ўйлай бошладим. Фақат бир нарса муҳим эди – чақалоқ ва онасининг аҳволи яхши бўлиши," – дейди ҳайдовчи.

Фарҳод йўлда ЙПХ ходимларини кўриб, вазиятни тушунтирди. Улар ҳайдовчига ёрдам беришди ва машинани кузатиб боришди, бироқ тирбандлик туфайли узоққа бора олишмади. Шунга қарамай, Фарҳод ўз ҳаракатлари билан йўлни 20 дақиқада босиб ўтди.

Туғруқхонага етиб борганида, она ва чақалоқнинг соғлом эканлиги маълум бўлди. "Бу хабарни эшитиб, енгил тортдим ва ҳатто кўз ёшларимни тийолмадим. Бир неча кун бу воқеадан ҳайратда қолдим," – дейди у.

Фарҳоднинг айтишича, аёлни эри ва қариндошлари кутиб олиб, унга миннатдорчилик билдирган. "Кейин эса чақалоқнинг бувиси менинг ҳаққимга дуо қилди. Мен унга: 'Бу бола энг севимли неварангиз бўлади,' дедим. Муҳими – ҳаммаси яхши тугади," – дея қўшимча қилади таксичи.

Фарҳод ўзини қаҳрамон деб ҳисобламайди ва унинг ўрнида бошқа одам ҳам шундай иш тутган бўлиши мумкинлигини айтади. Унинг ҳамкасблари ушбу воқеани эшитиб, машинасига "Тез ёрдам" деган лақаб қўйишган. Yandex Uzbekistan компанияси ҳам унга миннатдорчилик билдирди.

Фарҳод асли Бухородан. У оиласи – рафиқаси ва беш фарзанди билан бахтли ҳаёт кечирмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?