
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 28 февралдан ҳудудларда таровиҳ намозининг бошланиш вақтларини эълон қилди.
Мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровиҳ намозининг бошланиш вақтлари:
Фарғона – 20:20;
Наманган – 20:20;
Андижон – 20:20;
Тошкент вилояти – 20:30;
Тошкент шаҳри – 20:30;
Сирдарё – 20:30;
Жиззах – 20:30;
Самарқанд – 20:30;
Қашқадарё – 20:40;
Сурхондарё – 20:40;
Навоий – 20:40;
Бухоро – 20:40;
Хоразм – 21:00;
Қорақалпоғистон Республикаси – 21:10.
Таровиҳ намози хуфтон намозидан сўнг бошланади. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу намоз ўқилиши муносабати билан пойтахтнинг вақтинча ёпиладиган кўчалари рўйхатини эълон қилганди.
Ўзбекистонда рамазон ойи 1 март, шанба куни бошланади. Президент қарорига кўра, ушбу ойда эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга, атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар