Сурхондарёда маст эркак қизининг "номуси" учун йигитни ўлдирди

Сурхондарёда маст эркак қизининг "номуси" учун йигитни ўлдирди
Сурхондарё вилоятида маст эркак ёш йигитни пичоқлаб ўлдирди. Ҳодиса маҳалладаги миш-мишлар туфайли содир бўлган, деб хабар беради Millar.

Тергов маълумотларига кўра, ёш йигит қизнинг уйига келган. Бу ҳақдаги гап-сўзлар маҳаллада тез тарқалиб, 48 ёшли отасининг қулоғига етиб борган. У ўзини "шарманда бўлди" деб ҳисоблаб, спиртли ичимлик ичган ҳолда йигитнинг уйига йўл олган.

У ерда у йигитни чақириб, унга бақира бошлаган ва охир-оқибат бир неча бор пичоқ билан жароҳат етказган. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбини қисман тан олди ва пушаймонлигини билдирди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) бўйича 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар