
Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёлни эъзозлаш – бизнинг миллатимиз, халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг ҳар томонлама тўкис, бахтли ҳаёт кечиришига етарли шарт-шароитлар яратиш, оила пойдеворини янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир фуқаронинг инсонийлик бурчидир.
Шу муносабат билан, Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва ҳудудий туман-шаҳар бўлимлари томонидан “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” байрами арафасида “Аёл қадри-миллат фахри” шиори остида кўп болали, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига бадиий ва қизиқарли китоблар совға қилиниб, уларга эҳтиром кўрсатилди.
Хусусан, бандлиги таъминланмаган, ишлаш истаги бўлган ва даромад манбаига эга бўлмаган Навбаҳор тумани “Янги йўл” МФЙда яшовчи З.Пардаева, Г.Раджапова, Зарафшон шаҳрида яшовчи Б.Маманазарова ва У.Султоноваларга ҳамда уларнинг фарзандларига Бюронинг масъул ходимлари томонидан гул, совға ва китоблар ҳадя қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар