11:22 / 15.03.2025
24

Янгийўлда икки фуқаро 52 та каптарни нобуд қилди

Янгийўлда икки фуқаро 52 та каптарни нобуд қилди
Экология вазирлиги хабар беришича, Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга қаратилган навбатдаги назорат тадбири ўтказилган. Янгийўл тумани ҳудудида ўтказилган рейдда фуқаролар Н.Р. ҳамда Н.С. томонидан 52 та каптар ноқонуний равишда овлангани аниқланган.

Табиатга 19 миллион 500 минг сўм миқдорда зарар етказилган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳолатга қонуний баҳо бериш учун ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Янгийўл тумани судига юборилмоқда.

“Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, жорий йилнинг 1 мартидан 15 августга қадар ов мавсуми ёпилди. Бу вақтда ёввойи ҳайвонлар ва қушларни овлаш қатъиян тақиқланади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият