21:55 / 18.03.2025
21

Вояга етмаган шахслар манфаати алоҳида эътиборда

Вояга етмаган шахслар манфаати алоҳида эътиборда
Конституциямизда белгиланишича, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлаш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суд қарорига асосан алимент ундирилади.

Жорий йил бошида Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимлари иш юритувида вояга етмаган шахсларнинг моддий таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ 9 163 та жами 83,8 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида вояга етмаганлар таъминоти учун 9,6 млрд. сўм алимент маблағлари ундириб берилган.

Шу билан бирга, алимент маблағини тўлашдан бўйин товлаб келган қарздорларга нисбатан жавобгарлик масаласи ҳал этилиб, бу борада жазо муқаррарлиги таъминланиб келинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият