Илмий олимпиадада ғолиблар Damas билан тақдирланади

1 дақиқа ўқиш390
Илмий олимпиадада ғолиблар Damas билан тақдирланади
Ўзбекистонда мактаб битирувчилари учун илмий олимпиада ташкил этилади ва ғолибларга Damas автомобили тақдим этилади, деб nova24.uz мактабгача ва мактаб таълими вазири Хилола Умаровага таяниб хабар берди.

Маълумотга кўра, апрель ойида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида "Келажак ёш муҳандислари" номли илмий олимпиада ўтказилади. Унда фақат мактаб битирувчилари иштирок эта олади. Беллашувлар физика, математика ва кимё фанлари бўйича бўлади.

Мукофотлар қуйидагича белгиланган:

1-ўрин — Damas автомобили (3 та); 2-ўрин — 20 млн сўм (3 нафар ўқувчига); 3-ўрин — 10 млн сўм (3 нафар ўқувчига).

“Бундай лойиҳалар ўқувчиларимизни ўз устида ишлашга ундайди ва билимга бўлган қизиқишни оширади”, — деди Хилола Умарова.

Аввалроқ, халқаро фан олимпиадалари ғолибларига пул мукофотлари 5 баробарга оширилиши маълум қилинган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?