Ўқотар қуролни ихтиёрий топширганларга мукофот пули тўланади

1 дақиқа ўқиш1K
Ўқотар қуролни ихтиёрий топширганларга мукофот пули тўланади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи материаллар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қурол ва унинг ўқ-дориларини топширишнинг қуйидаги тартиби белгиланмоқда:
  • жисмоний шахс ички ишлар органига ёки профилактика инспекторига мурожаат қилади ва қуролни ва (ёки) унинг ўқ-дориларини топширади;
  • шу куннинг ўзида ички ишлар органи қуролни (ўқ-дориларни) қабул қилиб олади ва қурол (ўқ-дорилар) ҳисобини юритиш учун квитанция расмийлаштиради;
  • шундан сўнг ички ишлар органларининг масъул бўлинмалари томонидан тегишли текширувлар (терговга қадар текширув, баллистик экспертиза, базалар бўйича текширув) ўтказилади;
  • тегишли комиссия аризачини тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қурол ёки ўқ-дориларни ихтиёрий топширганлик учун БҲМнинг 5 дан 500 фоизигача миқдорда мукофот кўзда тутилган, хусусан:
  • сойли стволли ўқотар қуролнинг, комбинацияланган (сойли стволли ва силлиқ стволли) ўқотар қурол учун – БҲМнинг 500 фоизи;
  • силлиқ стволли ўқотар қурол учун– БҲМнинг 400 фоизи;
  • стволсиз ўқотар қурол (патрон гильзаси ствол сифатида фойдаланиладиган қурол) учун – БҲМнинг 300 фоизи;
  • пневматик қурол учун – БҲМнинг 100 фоизи;
  • тиғли совуқ қурол (рапиралар, шпагалар ва қиличлар)нинг, улоқтириш қуроли (камонлар, арбалетлар ва найзалар)учун – БҲМнинг 50 фоизи;
  • электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалари учун– БҲМнинг 30 фоизи;
  • сигнал берувчи қурол учун – БҲМнинг 25 фоизи;
  • газли қурол (кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддалар билан тўлдирилган газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар) учун – БҲМнинг 15 фоизи;
  • патрон учун – БҲМнинг 5 фоизи;
  • ствол, затвор, ўқдон (барабан), рамка, ствол қутиси учун – БҲМнинг 75 фоизи.

Агар қурол шикастланган бўлса, мукофот миқдори икки баравар камаяди.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?