Алиментдан қочган ота девор остида топилди

1 дақиқа ўқиш867
Алиментдан қочган ота девор остида топилди
Тошкентда алимент тўлашдан қочиб юрган эркак ўз уйининг девори ортида яшириниб юрган ҳолда топилди, деб Nova24.uz хабар берди.

Мирзо-Улуғбек тумани фуқаролик ишлари судининг 2023 йил 5 майдаги қарорига асосан, мазкур шахс фарзандларига даромадининг ярмини алимент сифатида тўлаб бориши керак эди. 2023 йил 8 июлда Яшнобод туман БПИга ижро варақаси юборилган.

2024 йил апрелидан буён у қидирувда бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида у ўз уйининг ташқи деворида яшириниб юрган жойидан топилди.

Мужожат бўйича 47-1-модда (ота-онанинг ғамхўрлигисиз қолган болалар ҳақида маълумот бермаслик) бўйича маъмурий баённома тузилиб, иш судга юборилган. Суд қарорга асосан уни 15 суткага маъмурий қамоққа ҳукм қилди. Шундан сўнг қариндошлари томонидан 54 млн 562 минг сўм миқдоридаги алимент қарзи тўлаб берилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?