date
views 166

Китоблик ота 7 йиллик алимент эвазига Matiz берди

Китоблик ота 7 йиллик алимент эвазига Matiz берди
Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг 4.05.2015 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Б.Қурбоновдан ундирувчи Г.Холматова фойдасига 2014 йилда туғилган 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Китоб туман бўлими иш юритувига 2023 йилнинг 15-май куни келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўлаб боришлиги юзасидан огоҳлантирилиб, Республика ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланди.

Жорий йилнинг апрель ойида Б.Қурбонов давлат ижрочисига мурожаат қилиб, фарзанди вояга етгунга қадар яъни қолган 7 йил учун алимент тўлови ўрнига “Матиз” автомашинасини бермоқчи эканлигини билдирди.

Ижро ҳаракатлари давомида томонлар билан ўтказилган суҳбат давомида, ундирувчи Г.Холматова таклифга розилик берди.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомашина Г.Холматованинг номига ўтказиб берилганидан сўнг, ижро ҳужжати тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Китоблик ота 7 йиллик алимент эвазига Matiz берди
-->