
Қарзларини тўлашдан бўйин товлаётганларни қидириб, адолат мезонига тортиш – Мажбурий ижро бюроси ходимларининг кундалик вазифаси.
Бугунги воқеа ҳам айнан шундай ҳолатлардан бири. "ASIA ALLIANS BANK" фойдасига 209 865 904 сўм қарзини тўлашдан қочиб юрган М.М. исмли шахсга тегишли "Cherry" русумли автомашина қидирувга берилган эди. Қарздорнинг уйидан топилмаган машина қаерда яширинган эди?
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар ўз самарасини берди. 15 апрель куни қидирувдаги автомашина Олтиариқ туманида топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Эндиликда қарздор нафақат банкка бўлган қарзини, балки давлат фойдасига 9 552 877 сўм давлат божи ҳамда маъмурий жарималарни ҳам тўлашга мажбур бўлади.
Бу каби ҳолатлар бошқаларга ҳам сабоқ бўлсин. Қарздорлик – оғир юк. Уни ўз вақтида ечиш эса – ҳар бир фуқаронинг бурчи. Зеро, қонун олдида ҳамма баробар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар